date
views 3 300

2020 йилда Ўзбекистонда яна 3 та Россия ОТМ филиали очилади

2020 йилда Ўзбекистонда яна 3 та Россия ОТМ филиали очилади
2020 йили Ўзбекистонда Перм давлат фармацевтика академияси филиали очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев матбуот анжуманида эълон қилди.

Элчининг айтишича, келгуси йили Ўзбекистонда Россиянинг яна 3 та олий таълим муассасаси филиали очилиши режалаштирилган. Улар орасида Астрахан давлат техника университети ва Санкт-Петербург тоғ университети ҳам бор.

Бундан ташқари, Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Москва архитектура университети ва Пушкин номидаги рус тили институти филиаллари ҳам очилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йилда Ўзбекистонда яна 3 та Россия ОТМ филиали очилади