23:50 / 27.12.2019
4 799

Жиззахда ўта хавфли рецидивист яна бир жиноятга қўл урди

Жиззахда ўта хавфли рецидивист яна бир жиноятга қўл урди
24 декабрь, сешанба куни Зафаробод туманида яшовчи 50 ёшли Ш.Ў. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.

Унда ўғли, 2002 йилда туғилган Р.Н. Дўстлик кўчасидаги уйларнинг олдида кетаётганида номаълум шахс ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказгани, баҳоси 900 000 сўмлик Samsung русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдириб, ушбу шахсни аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли С.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан Samsung русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми «б» банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича жабрланувчи, вояга етмаган Р.Н. 3 нафар шахс орасидан айнан С.Б.ни таниб олган ва унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ўта хавфли рецидивист яна бир жиноятга қўл урди