06:34 / 28.12.2019
3 481

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тажриба тариқасида пойтахт туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилди. Ушбу таклиф Президентнинг 27 декабрь куни ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан бўлган учрашувида илгари сурилган.

Президент ҳокимликка танланган аёл аввал тажриба тўплаши лозимлигини таъкидлаган. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, давлат раҳбари ушбу ташаббусни Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси Дурдона Раҳимованинг чиқишидан сўнг илгари сурган.

Дурдона Раҳимова ўз чиқишида Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида аёллар қарор қабул қилишни ўрганишлари учун 20 фоизлик мақсадли қабул жорий этилишини таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир академияда бор-йўғи икки-уч нафар хотин-қиз тингловчи, холос.

Шавкат Мирзиёев бу таклифга муносабат билдираркан, 20 эмас, бус-бутун 30 фоизлик квота тақдим этишга тайёрлигини билдирди, чунки, Президентнинг таъкидлашича, «қаерда аёл бўлса, ўша ерда коррупция камроқ, ўша ерда халқ билан мулоқот кўпроқ».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилди