13:55 / 28.12.2019
3 274

Шавкат Мирзиёев «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарга ташриф буюрди​

Шавкат Мирзиёев «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарга ташриф буюрди​
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Навоий вилоятига ташриф буюриб, “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

2009 йилда ташкил этилган ушбу эркин иқтисодий ҳудуд босқичма-босқич ривожланиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўзида мазкур иқтисодий зона резидентлари 27 тага кўпайди ва жами 66 тага етди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 437 миллион доллардан ошади. Яна кўплаб проектлар устида иш олиб борилмоқда.

president.uz
Иқтисодий зонадаги субъектлардан бири — “National plast” масъулияти чекланган жамият. Умумий қиймати қарийб 16 миллион доллар бўлган ушбу корхонада поливинилхлориддан профиллар ишлаб чиқарилади. Жорий йилда 10 минг тоннадан зиёд маҳсулот тайёрланган.

Президентимизга корхонанинг иккинчи босқичи ҳақида маълумот берилди. 2020 йил учинчи чорагида фойдаланишга топшириладиган ушбу лойиҳа натижасида 40 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, 10 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

president.uz
Шавкат Мирзиёев ЭИЗдаги “Green Line Profil” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан ҳам танишди.

Умумий қиймати қарийб 40 миллион доллар бўлган мазкур корхона 2018 йилда ишга туширилган. 650 та иш ўрни яратилган. Жорий йилда 18,6 минг тонна маҳсулот тайёрланиб, 10 миллион долларлик экспорт қилинган. Келгуси йили ишлаб чиқариш ҳажмини 22 минг тоннадан ошириб, экспорт миқдорини 14 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

president.uz

president.uz
- Бугунги кундаги энг муҳим вазифа — қўшимча қиймат ва иш ўринлари, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ҳар бир саноат корхонаси замонавий технологиялар ва ақл билан қўшимча қиймат занжирини яратиши керак. Ташқи бозорни ўрганиб, таннархни тушириш эвазига экспортни оширишга интилиши зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарга ташриф буюрди​

Жамият янгиликлари