18:35 / 28.12.2019
2 630

Элчи: Турк тадбиркорлари билан музокара ўтказадиган тадбиркорларимиз йўқ

Элчи: Турк тадбиркорлари билан музокара ўтказадиган тадбиркорларимиз йўқ
Нима учун турк тадбиркорлари билан ўзбек тадбиркорлари эмас, ҳукумат вакиллари учрашмоқда, бунинг сабаби нимада? Ўзбекистонда ўта бой одам бўлмайди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаевга кўра, мамлакатда ўтган давр мобайнида бой бўлишга чегара қўйилмаганида, бугунги кунда турк тадбиркорлари қаршисида ўзбек тадбиркорлари музокара олиб борган бўлар эди.

Ўзбекистонга Туркия инвестициясини жалб этиш қандай амалга оширилмоқда? Ўзбек-турк муносабатлари қандай ривожланмоқда? Анқарадаги хорижий дипломатик корпус вакиллари Ўзбекистоннинг қайси фаолиятига қизиқиш билдирмоқда? Элчи Аъзамхўжаевнинг идеали ким?

Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, собиқ депутат Алишер Аъзамхўжаев Kun.uz мухбирига берган интервьюсида шу ва бошқа мавзулар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

- Алишер ака, келинг узоқ йўлни яқин қилайлик. Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва келажагини нималарда кўряпсиз?
«Элчилик ҳақида гапирдингиз, шунинг учун, суҳбатимиз бошида элчи ким, деган саволга қисқача изоҳ берсам. Собиқ Иттифоқ даврида “ким дипломат бўла олади, деган саволга ўқиш, тинглаш ва ёзишни билган, яъни ўқиган ва эшитган нарсасини Ватанига ёза билган инсон дипломат бўлиши мумкин, деган тушунча бўлар эди.

Замонавий Ўзбекистонни оладиган бўлсак, дипломатия фаолиятида ислоҳотларни бошлаган киши президент Мирзиёев бўлиб, дипломатлар тушунчасини 180 даражага ўзгартириб юборди. У киши мен билан суҳбатда “сиёсий дипломатия эмас, иқтисодий дипломатия керак, Туркиядан инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш керак”лигини уқдирди».

Алишер Аъзамхўжаевнинг билдиришича, у 2 йил мобайнида Туркиянинг 81та вилоятидан 32тасига борган ва Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ва туристик салоҳияти, айниқса зиёрат туризмига доир тақдимотини ўтказган.

«Биласизми, ҳозир бизнинг усулни қўшни мамлакатлар элчихоналари ҳам олди. Олдимга келиб, “мамлакатимиз раҳбарлари Ўзбекистонда янгича усулда иш бошланяпти, дейишди. Нима иш қиляпсизлар”, деб сўрашгач, биз тушунтириб бердик. Уларга президент видеоселектор мажлиси орқали элчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишини айтиб берсак, элчилар тушунишмаяпти».

Аъзамхўжаевнинг сўзларига кўра, у Украинада элчи бўлган вақтида дипломатик корпус вакиллари билан таниш бўлган, бироқ Туркияда кўпроқ ҳудудларга чиқаётгани боис, Анқарадаги хорижий давлатлар дипкорпуслари билан унчалик ҳам таниш эмас, аммо ўтган давр мобайнида 5 мингга яқин турк тадбиркори билан суҳбатлашган. Уларни Ўзбекистонда бизнес юритишда қийнаётган масалалар, дуч келаётган муаммолари юзасидан тўлиқ тасаввурга эга. Жумладан, туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонга борганида тадбиркорлар ёки бирор консалтинг фирмаси билан эмас, маҳаллий ҳокимият вакиллари, раҳбарлари билан учрашишга мажбур бўлишмоқда.

«Биз, - дейди Аъзамхўжаев, - ўтган чорак асрлик давр мобайнида мулкдорга, тадбиркорга шубҳа билан қарамаганимизда, бой бўлишга чегара қўймаганимизда, бугунги кунда турк тадбиркори қаршисида маҳаллий ҳокимият вакиллари эмас, аксинча ўзбек тадбиркори турган бўлар эди.

Биласизми, 1990 йиллар бошида Тошкент шаҳри туманларидаги ҳокимлардан бири Сингапурга делегация таркибида бориб келди. Қайтганидан сўнг, кўришдик. У Сингапурда тадбиркорлардан бири билан суҳбатлашгани, у маҳаллий ҳокимини танимаслиги, солиқларни тўлаб қўйган экан, ҳокимни таниши шарт ҳам эмаслигини қайғуриб сўзлаб берди. Мен унга «бу энг идеал жамият намунаси-ку, биз шунинг учун курашмоқдамиз ахир», деган эдим».

Интервьюнинг тўлиқ версиясини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Элчи: Турк тадбиркорлари билан музокара ўтказадиган тадбиркорларимиз йўқ