Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
«Когон ёғ-экстракция заводи» АЖдан қиймати 12 миллион 375 минг сўмлик ёғ маҳсулотларини ўғирлаган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради «Постда».
Ўғрилар девор устидан сакраб ўтиб, ғайриқонуний равишда корхонага кирган. Сўнг ёғ маҳсулотлари сақланаётган омбордан 1500 дона елим идишга қадоқланган, жами 12 миллион 375 минг сўмлик ёғ маҳсулотларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширилган. Тезкор-суриштирув ишлари натижасида жиноятчилар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, шу заводнинг ўзида ишловчи М.С., Б.Н. ва Х.А. олдиндан тайёрлаб қўйилган девор тешиги орқали ёғ маҳсулотларини ташқарига олиб чиқиб, «Жигули» русумли автомашинасида олиб кетишган.
Ўғирланган ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди