
Янги йил барчага бирдек завқ улашувчи байрамдир. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳи ҳукмрон. Айниқса, болажонларнинг завқу-шавқи ўзгача.
Бугун Хонобод шаҳридаги 8-сон Болалар мусиқа санъат мактабида ҳам прокуратура ва Мажбурий ижро бюроси Хонобод шаҳар бўлими ходимлари болажонлар учун ташкил этилган Янги йил байрам тадбирида иштирок этди ва болажонларга совғалар улашди.
Тадбир давомида эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна кўринишлари, чиройли куй ва қўшиқлар, рақслар намойиш этилди.
Саҳнага қорбобонинг кириб келгани ва болажонларга совғалар улашгани эса митти қалбларга янада хурсандчилик бағишлади.
Албатта, Янги йил арафасида бундай серфайз тадбирларнинг ўтказилиши ҳар бир инсоннинг кўнглини қувончга тўлдириши, шубҳасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар