21:43 / 28.12.2019
4 501

Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди
Фото: Тергов департаменти
2019 йил 28 декабрь куни соат тахминан 14:30да 20 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашинасида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Кўктош маҳалласидан ўтувчи «4Р-84 Яккабоғ-Чироқчи» йўли бўйлаб ҳаракатланиб келиб ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда йўлнинг 35-км.да 41 ёшли И.Н. бошқарувидаги «Kamaz» русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада «Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Ж. ва 3 нафар йўловчи ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди