14:14 / 30.12.2019
3 751

МИБ меҳрибонлик уйига байрам совғаларини улашди

МИБ меҳрибонлик уйига байрам совғаларини улашди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, Янги йил совғалари туҳфа этишди.

Тадбирда меҳрибонлик уйи директори ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари болажонларни кириб келаётган Янги йил билан муборакбод этишди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган саҳналаштирилган томошалар, куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.
Бошқарма томонидан ҳар бир болажонларга ширинликлардан иборат Янги йил совғалари туҳфа этилди.
Асосийси, Янги йил муносабати билан берилган эсдалик совғалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шодлик улашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ меҳрибонлик уйига байрам совғаларини улашди