00:06 / 31.12.2019
3 069

«Мансабга ўтиришдан олдин одамлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқса ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди» – Светлана Ортиқова

«Мансабга ўтиришдан олдин одамлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқса ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди» – Светлана Ортиқова
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова суд-ҳуқуқ тизимдаги 40 йилдан ортиқ фаолияти давомида мансабини суиистеъмиол қилиб, жиноят кўчасига кирганлар билан кўп бора суҳбатлашгани, судьялар, прокурорлар қўлга олингандан кейин қилмишидан афсусланиб йиғлаганини кўргани ҳақида айтиб берди.

«Минг афсуски, мансабга ўтирганлар мансабга ўтирганимдан кейин шахсий бойлик орттиришим керак деганлар адашишини, қанча жазо олганиниям сиз билан биз биламиз. Ҳаммаям мансаб курсисига ўтирганда халқ учун хизмат қилишим керак деб ўйлаганда, қора курсида ўтирмаган бўлар эди ва шу ҳолатлар прокуратурада бўладими, солиқда бўладими, божхонада бўладими, бошқа тизимда бўладими, давлатимизга умуман обрў келтиргани йўқ. Улар ватанни, халқни, давлатни озгина бўлсаям ўйлаганда, мана шу жиноятга қўл урмаган бўлишарди.

Мен шу тизимда 40 йилдан ортиқ ишлаб, [ана шундай жинояти учун қўлга олинганлар билан] гаплашганман, кўзидан ёшини оқизиб, «Агарда шу аҳволга тушишимни ўйлаганимда, мана шу жиноятга қўл урмасдим», деб қанча судьялар, прокурорлар йиғлаган.

Мансабга ўтиришдан олдин одамлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқса, турмага кириб чиқса, камеранинг ҳидини билса, ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди. Одамлар буни билмайди», дея Светлана Ортиқованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бош прокурор ўринбосари мансабдорларнинг жиноий фаолиятидан олинган даромадларига тўхталган.
«Мансабдорларнинг жиноий фаолиятидан олинган даромадларига тўхталадиган бўлсак, халқаро баҳолаш тизимида Ўзбекистон қизил нуқта бўлиб ёниб турибди. Эртага [хориждан] экспертлар келса, шу комиссиянинг раиси бўла туриб, қандай жавоб беришим мени роса ўйлантиряпти. Лекин бу масъул мансабдор шахслар давлат сирларига алоқадорлигини инобатга олиб, уларнинг суд мажлислари ёпиқ ўтказилган, уларнинг жиноий фаолиятдан олган даромадлари ҳам ёпиқ бўлган. Бир кунмас бир кун бу масалалар очиқланади. Комиссиямиз аъзолари ҳам, экспертларимиз ҳам, бутун жамиятимиз шуни хоҳлайди», дея таъкидлади у Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Мансабга ўтиришдан олдин одамлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқса ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди» – Светлана Ортиқова