date

Фарғонада носоз аттракцион бир аёл ўлимига сабаб бўлди (видео)

Фарғонада носоз аттракцион бир аёл ўлимига сабаб бўлди (видео)
Фарғонадаги Ал-Фарғоний номидаги боғда 2 январда Booster max аттракционида бахтсиз ҳодиса юз берди.

Аттракционнинг ишлаши вақтида унинг болтлари буралиб, маҳкамлаш деталларидан бири чиқиб кетган. Детал аттракционда учаётган, Тошлоқ туманида яшовчи 32 ёшли Наргиза Ю. исмли аёлнинг бошига урилиши оқибатида у тан жароҳати олган.

Аёл шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг урунишларига қарамай у вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратурада маълум қилинди.
Ўтказилган тиббий текширув маълумотларига кўра, аёл бахтсиз ҳодиса вақтида бошидан ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат олган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Фарғона прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда. Таъкидланишича, аттракцион боғда 2019 йил декабрда ўрнатилган бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада носоз аттракцион бир аёл ўлимига сабаб бўлди (видео)