17:54 / 04.01.2020
3 767

2020 йил Ўзбекистонда 18та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган

2020 йил Ўзбекистонда 18та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган
2020 йил Ўзбекистонда 18та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, улар қуйидагича кўринишга эга бўлади:
- 10та маҳаллий олий таълим муассасаси;
- 3та хорижий олий таълим муассасаси;
- 5та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.

Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади.
18та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамрови 25 фоизга етказилади.

Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.

Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида ташкил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йил Ўзбекистонда 18та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган