22:45 / 04.01.2020
2 206

2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари аттестациядан ўта олмаган

2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари аттестациядан ўта олмаган
Бугун, 4 январь куни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев солиқ тизимида учраётган коррупция бўйича маълумот бериб ўтди.

“Биз ҳудудларда учраётган коррупциявий ҳолатлар юзасидан текширувлар ўтказиб турамиз. Масалан, ўтган йили Самарқанд вилоятида тадбиркорлардан пул талаб қилган ходимларни прокуратурага берганмиз. Республика бўйича соҳада 11,5 мингта мутахассис ишлаётган бўлса, 2019 йилдаги аттестацияда деярли 40 фоизини бўшатдик.

Тўғри, коррупцияга тўлиқ барҳам берилгани йўқ. Коррупция бор экан, тизимни жойига қўя олмаймиз. Унга қарши курашиш бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз. Бу муаммони бир йилда йўқота олмаслигимиз мумкин, аммо уч йилда тўлиқ солиқ тизимини давлатга, корхона-ташкилотларга замонавий хизмат кўрсатадиган органга айлантирмоқчимиз. Бу йилда тадбиркорларни текшириш бўйича мораторий тугаганига қарамасдан, жараён қайтадан бошланмайди.

Солиқчилар 400 мингта корхона бўлса, шундан 2 мингтасини текшириши мумкин. Бу дегани 0,5 фоиз дегани. Мен ДСҚ раиси ўринбосари сифатида айтишим мумкинки, биз буни қилмаймиз. Ўзимиздаги мутахассисларни тайёрлашимиз керак. Нимани текшириш, қандай текшириш лозим, деган саволларга жавоб олишимиз керак. Олдинги вақтдагидек корхоналарга бориб, ёппасига ётиб олиш ниятимиз йўқ”, - деди М. Мирзаев.

Шунингдек, анжуманда солиқ соҳасига оид айрим статистикалар тақдим этилди. Масалан, 13 та солиқ туридан 4 таси бекор қилинди, 2019 йил якунида республика бўйича даромад солиғи тўловчилар сони 5,03 млн кишини ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари аттестациядан ўта олмаган