date
views 5 497

Андижонда кабутар ўғриси ушланди...

Андижонда кабутар ўғриси ушланди...
Андижон вилояти, Бўстон тумани ИИБга (собиқ Бўз тумани) Дўстлик МФЙда яшовчи фуқаро Ж.И ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 5 январга ўтар кечаси кабутарлари ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилди.

Мурожаатда номаълум шахс томонидан ҳовлида бўлган умумий нархи 1.800.000 сўмлик 12 дона кабутарлар ўғирлаб кетганлигини билдирилган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди. У Наманган вилоятида яшовчи фуқаро У.И бўлиб чиқди. У.И.дан ашёвий далил сифатида 12 дона кабутарлар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни Бўстон тумани ИИБ олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда кабутар ўғриси ушланди...