Наманган вилояти Поп туманидаги 40-сонли мактабда тезкор йиғилиш ўтказилди. Бунга ушбу таълим муассасасининг 10-синфида ўқийдиган А.А ва Б.Л. ларнинг ҳаракатлари сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, бу икки ўқувчи 2019 йил 29 ноябрь куни соат 15-00лар атрофида тумандаги фермер хўжалик майдонида елимни целофан пакетга солиб ҳидлаш орқали ғайритабиий усулда маст бўлганлар. Уларнинг бу ҳаракатларини фермер хўжалиги ишчиси кўриб қолади ва зудлик билан мактаб маъмуриятига телефон қилади. Мактаб раҳбари ўқувчиларнинг ота-оналарини чақиртириб, вазият ўрганилганда, ростдан ҳам икки ўсмир маст ҳолатда эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат сайёр қабулда мутасадди ташкилотлар ва фаоллар билан атрофлича кўриб чиқилди. Натижада, фарзандларининг тарбиясига беэътибор бўлган бу икки ўқувчининг онасига нисбатан жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, Поп туманидаги 40-мактабнинг 10-А сиф ўқувчилари А.А. ва Б.Л.ларнинг оналарига МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима белгиланди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди