10:40 / 09.01.2020
3 265

МИБ фаолиятидан: қарздорликлар ундирилмоқда

МИБ фаолиятидан: қарздорликлар ундирилмоқда
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Денов туманлараро судининг 14.02.2018 йилдаги қарздор М.Шукуровадан ундирувчи З.Бобомуротованинг фойдасига 119,1 млн. сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Термиз шаҳар бўлимида ижро иши юритилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавоб хатларига кўра унга тегишли ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган ҳамда қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Шунингдек, қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилига борилиб такроран борилганда, хонадонда биринчи эҳтиёждан ташқари
мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, ижро ҳужжатида кўрсатилган 119,1 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси тўлиқ ундирилиб берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 06.09.2019 йилдаги қарздор “Бешариқтекстил” ҚКдан ундирувчи “Infinbank” АТБ нинг фойдасига 23 млрд. 832 млн. 476 минг сўм ва 2.216.432 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Бешариқтекстил” қўшма корхонасига тегишли бўлган бино-иншоотлар белгиланган тартибха хатланиб, реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион савдолари натижасида қарздор “Бешариқтекстил” ҚКга тегишли бўлган бино-иншоотлар сотилиб, сотувдан тушган 37 млрд. 302 млн. 708 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари кредит қарздорликни қоплаш учун “Infinbank” АТБ нинг ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: қарздорликлар ундирилмоқда