date
views 6 683

«Аҳмадбой»га тегишли мулклар савдоси: 2 автомобил ва 1 уй сотилди (фото)

«Аҳмадбой»га тегишли мулклар савдоси: 2 автомобил ва 1 уй сотилди (фото)
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида халқ орасида «Аҳмадбой» номини олган Аҳмадбой Турсунбоевга тегишли бўлган, 2019 йилнинг декабрида онлайн аукционга қўйилган 10та мол-мулкнинг 3таси электрон онлайн-аукционлар орқали реализация қилингани ҳақида маълумот берди. Мулкларнинг 3 таси кўчмас мулк, 7 таси эса автотранспорт воситалари.

2019 йилнинг 30 декабрь куни ўтган савдоларда Намунали лойиҳа асосида қурилган уй-жой 182 млн сўмга сотилганди.

Бугун, 10 январь куни ўтказилган онлайн савдоларда 2та автотранспорт воситаси сотилган.

Бошланғич нархи 473 млн.сўм бўлган LAND CRUISER (PRADO) автомобили савдоларда 539 млн сўмга сотилган.

CAPTIVA автомобили эса 212,7 млн сўмга баҳоланган.

Яна 7 та мулк – 2 та кўчмас мулк ва 5 та автомобил қайта аукционга чиқарилади.
«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан бугунги кунда шаффоф ва очиқлик тамойилларига таянган ҳолда электрон онлайн-аукционлар ташкил этиб келинмоқда.

Ижро ҳужжатлари асосида реализация қилинган мол-мулклардан тушган маблағларнинг катта қисми жабрланувчиларга улар кўрган зарарни қоплаш мақсад учун сарфланади», дейилади «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой»га тегишли мулклар савдоси: 2 автомобил ва 1 уй сотилди (фото)