17:25 / 13.01.2020
3 109

Ақтўбеда ичида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди (фото)

Ақтўбеда ичида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди (фото)
12 январь куни Ақтўбе вилоятида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган Самара—Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «Сетра» русумли автобуси техник носозлик туфайли тўхтаб қолди. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Ҳодиса Ақтўбе областининг Хромтау тумани Дон қишлоғи яқинида юз берган. Воқеа жойига Хромтау тумани Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари етиб келган ва йўловчиларга «Аманат» лагерига эвакуация қилишни таклиф қилган, лекин улар буни рад этишган.

Шундан сўнг автобус таъмирлаш ишлари тугагунча йўловчилар кутиб туришлари учун ҳодиса жойига иситилган автобус юборишга қарор қилинган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да автобус таъмирлаш ишлари якунлангач, маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этди.

Бош консулхона, шунингдек,13 январь куни Ақтўбе – Оренбург трассасида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, натижада воқеа жойида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Э.М. ҳалок бўлгани, яна бир ўзбекистонлик И.К. турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани ҳақида ҳам хабар берди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қиш мавсумида Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ақтўбеда ичида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди (фото)