Хонанда Дилдора Ниёзованинг сўзларига кўра, дизайнер Наримон Григорян ҳаётда жуда самимий ва яхши инсон бўлган.
"У билан охирги марта 2018 йилда ўтказган концерт дастуримда бирга ишлаганмиз. Ҳозир бу шум хабарни эшитиб очиғи "шок" ҳолатига тушиб қолдим... Инсон сифатида жуда самимий, яхши эди. Бир оз тўполончироқ ёки асабийроқ бўлганида ҳам, ўзи феъли оғирроқ эдида десак... Ёши кичикка иззатда, каттага ҳурматда, жуда муомаласи чиройли инсон эди. Қандай қилиб бундай инсонга шундай даҳшатли ёмонликни раво кўриш мумкин? ", - дея хотирлади хонанда.
Дилдора Ниёзованинг айтишича, иш юзасидан учрашганларида ҳам Нариман ҳамиша кулиб кутиб олган.
"Либосларим дизайни устида ишлаётганимизда ҳам қандай услубни хоҳласам, ундан ортиғи билан чиройли қилиб яратиб берарди, кўнгилга қарарди. Ҳеч қачон йўқ, бунақа эмас, бунақа қиламиз деб қарши чиқмаган. Олдига қўйган мақсадлари жуда кўп эди. Бу жиноятни тагига етиш ва жавобгарни албатта жазолаш керак! Ҳамиша кулиб турадиган тимсоли кўз олдимдан кетмаяпти, эссиз... Жойи жаннатдан, охирати обод бўлсин илоҳим", - дея суҳбатни якунлади Ниёзова.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 январь куни Яшнобод туманида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган Нариман Григоряннинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)