06:58 / 17.01.2020
6 225

Миллий гвардияда контракт бўйича ҳарбий хизмат қилишга номзодлар учун талаблар

Миллий гвардияда контракт бўйича ҳарбий хизмат қилишга номзодлар учун талаблар
Фото: «Миллий гвардия»
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3210, 13.01.2020 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
- Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун қўйиладиган талаблар;
- номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва босқичлари, хусусан номзодни:
- дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;
- жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
- психологик ўрганиш;
- тиббий кўрикдан ўтказиш;
- ҳужжатларини расмийлаштириш ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича қоидалар.

Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:
- 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;
- муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;
- резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардияда контракт бўйича ҳарбий хизмат қилишга номзодлар учун талаблар