15:50 / 17.01.2020
3 194

Шавкат Мирзиёев 22 январь куни парламентга мурожаатнома йўллаши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев 22 январь куни парламентга мурожаатнома йўллаши кутилмоқда
Фото: «ЎзА»
Шу ҳафта охири ва келгуси ҳафта ўрталаригача Ўзбекистоннинг янги таркибдаги парламенти фаолияти билан боғлиқ бир қатор муҳим сиёсий тадбирлар бўлиши кутилмоқда.

Хусусан, жорий ҳафта якунида, яъни 19 январь, якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларига гувоҳномалар топширилади.

- 20 январь, душанба куни Ўзбекистон Президенти ҳар икки палата вакиллари олдида алоҳида-алоҳида чиқиш қилади — дастлаб Қонунчилик палатасида, сўнг Сенатда маъруза қилади;
- 21 январь, сешанба куни эса Парламент иккала палатасининг қўшма мажлиси ўтказилиб, унда Шавкат Мирзиёев маъруза қилиши кутилмоқда;
- 22 январь, чоршанба куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллаши кутилмоқда. 2020 йилга қўйилган йил номи ҳам шунда эълон қилиниши мумкин.

Анъана бўйича Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга қиладиган мурожаатида йил номи ва Давлат дастурида кўзда тутиладиган устувор йўналишлар ҳам таклиф қилинади.

Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрида Парламентга мурожаатнома йўллаган ва ўшанда 2019 йилга Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб ном берилганди. Ўзбекистон Президенти 2017 йилдан бери Парламентга мурожаатнома йўллаб, келгуси йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар ва давлат лойиҳалари борасидаги таклифларини бериб келмоқда. Илк бор йўлланган мурожаатномадан кейин 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев 22 январь куни парламентга мурожаатнома йўллаши кутилмоқда