date
views 3 861

Генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов АҚШ элчиси билан нималарни муҳокама қилди?

Генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов АҚШ элчиси билан нималарни муҳокама қилди?
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида вазир Пўлат Бобожоновнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэль Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олдилар.

Маълумотга кўра, бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жиҳозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир.

Бўлиб ўтган учрашув натижасига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм Америка дипломатик миссияси номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлаб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов АҚШ элчиси билан нималарни муҳокама қилди?