18:52 / 18.01.2020
2 747

МИБ фаолиятидан: 8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди

МИБ фаолиятидан: 8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди
Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб гоҳида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни унутамиз, сабримиз етмайди ёки кимгадир тирбанд кўчаларда қоидаларга амал қилмаслик шунчаки ўйинқароқликдир. Лекин, қоидабузилишиларини назорат ва қайд қилиб турган камералар ҳақида унутиб қўямиз. Бунинг натижасида оила бюджети зарар кўради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган рейд тадбирлари пойтахтимизнинг марказий 12 та кўчаларида давом этмоқда.

Жорий йилнинг 11 июнь кунидан 31 декабрь кунига қадар пойтахт йўлларида ўтказилган рейд тадбирларини таҳлил қиладиган бўлсак, қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган, жами 136 минг 627 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган бўлиб, улардан жами 41 млрд. 142 млн. сўм жарималар ундирилди.

Шундан ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий 60 кун муддатда тўловни амалга оширилмаганлиги оқибатида, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий туман бўлимлари иш юритувига чиқарилган ижро ҳужжатларидан 48 071 та қоидабузарлардан 15 млрд. 979 млн. сўм ундирилган.

Энг асосийси, 8 553 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилган. Бундай кўрсаткич жорий йилнинг январь ойидан март ойига қадар давом этадиган дастлабки рейд тадбирларида қайд қилинмаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: 8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди