13:47 / 19.01.2020
3 163

Ҳайдовчи ЙПХнинг икки инспекторини уриб кетди

Ҳайдовчи ЙПХнинг икки инспекторини уриб кетди
Тошкентда ҳайдовчи ЙПХнинг икки инспекторини уриб кетди. Аввал бир ходимни туртиб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи Д.Ш. кейинчалик яна бир инспекторни машинаси билан уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Воқеа Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида содир этилган. Жорий йилнинг 18 январь куни соат 11:25 ларда, ТХАЙ — Дўрмон кўчаси чорраҳасида, 1993 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Термиз туманида рўйхатда турувчи ҳайдовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган Д.Ш. ишонч қоғози асосида «Спарк» русумли транспорт воситасини (автомобиль Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи А.Н.га тегишли) хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётган эди. Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХБ инспектори Б.Султонов ҳайдовчига тўхташ тўғрисидаги ишорасини берган.

Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолиб, кейинги Зиёлилар — Т.Малик кўчалари чоррахасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў.Қўчқоровнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомобилнинг ўнг олди томони билан инспекторни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Ў.Қўчқоров олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи ЙПХнинг икки инспекторини уриб кетди