14:55 / 19.01.2020
4 013

«Хитойлик келин – 2»: Қалин пули, тўйдан кейинги ҳаёт ва ечимини кутаётган масала

«Хитойлик келин – 2»: Қалин пули, тўйдан кейинги ҳаёт ва ечимини кутаётган масала
Бир неча ой муқаддам Kun.uz сайти орқали Сирдарёга Хитойдан келин туширган оила ҳақидаги «Унга Кумуш деб исм қўйганмиз. Хитойдан келин олган ўзбек хонадонига ташриф» сарлавҳали мақола ва лаҳва эълон қилинган эди. Мақола муҳокамаларга сабаб бўлди, ижтимоий тармоқларда фикр билдирганлар орасида тўйдан кейин қайнона ва келин муносабатларига қизиқиш билдирганлар ҳам етарлича топилди.

Орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг ёш келин-куёв яна ташаббус билан чиқиб, лавҳанинг давомини қилиш таклифини билдиришди. Таклифга биноан ижодий гуруҳимиз Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Улуғобод» маҳалласида яшаётган оилада меҳмон бўлдик.

«Ўтган 4 ой давомида ота-онамдан шикоят тушгани йўқ»
Тўйдан кейин Мисрга ўқишга кетдим. Ўтган 4 ой давомида ота-онамдан шикоят тушгани йўқ. Ҳаммаси жойида. Келин ота-онамнинг хизматларини қилиб юрибди. Бошланишида қийин бўлди. Ўқитувчи ёлладик. Кундалик ҳаётда ишлатиладиган энг муҳим гапларни ўргатди. Идиш-товоқ ювиш, пол артиш, ҳовли супириш ва ҳоказолар.

«Ҳар замонда свет, газ сув ўчиб туради. Қолгани яхши»
Ўзбекистонда яшаш яхши. Табиати, иқлими. Ўзимизга тўқ яшаймиз. Фақат ҳар замонда электр, сув ва газ ўчиб туради. Лекин ўрганиб қолдик. Қолган шароитлар яхши.

«Қайнонамни тушунмасам «гугл» орқали таржима қиламан»
Қайнонам билан тушунмовчилик бўлмаган. Агар гапларини тушунмай қолсам, телефонимни олиб «Google translate» орқали гапларини таржима қиламан. Мен гапиришга қийналаман. Шунда қайнонам менинг нима демоқчилигимни, нима қилмоқчилигимни кутиб туради.

«Мен учун энг қийин иш бу - овқат қилиш»
Мен учун энг қийин иш овқат қилиш. Сабаби овқатни бузиб қўйишдан қўрқаман. Чунки хитойча овқатларнинг таъми билан бу ердаги овқатларнинг таъми бошқа-бошқа. Ўзбек таомларидан шўрва, манти ва чучвара қилишни биламан.

«Ҳовлимизни карчер орқали супуради»
Ҳовлимиз катталиги сабаб уни супиришга қийналиб қолди. Шундан кейин «Хитойдан карчер олиб келаман. Кўп вақтимни оляпти. Бошқа ишга улгурмаяпман. Келажакда ишлаш ниятим бор» деб, Хитойга карчер буюртма бериб олиб келтирди. Ҳозир ҳафтасига икки марта карчер билан ҳовлини тозалаб чиқади.

«Хитойда ўртача қалин пули 15 мингдан 30 минг долларгача боради»
Хитойда йигит киши уйланиши учун унинг кўп пули, уйи ва машинаси бўлиши керак. Ҳудудга қараб қалин пули ҳам бир-биридан фарқ қилади. Аёлим бой шаҳардан, у ерда қалин пули ўртача 30 минг доллар. Турмуш ўртоғимнинг отаси эса мендан бу пулни сўрамади. Фақат мен оила қурганимдан сўнг унинг барча харажатларини ўз зиммамга олишим кифоя бўлди.

«Кимгадир бахт керак, кимгадир пул»
Бугунги кунда қиз топиб берадиган агентликлар бор. Хитойликлар ўзларидан қиз топа олмаганликлари сабабли Малайзия, Таиланд, Филиппин ва Марказий Осиёга ҳам кириб келишяпти. Қўпол қилиб айтганда, хотинни пулга сотиб олишяпти. Кимда-ким хитойликларга қиз топиб берса, 3 минг доллардан 5 минг долларгача суюнчи пули берилади. Қиз рози бўлиб, Хитойда яшашни бошласа, суюнчи пулини олишади. Ўзимизнинг гуруҳларимиз бор. Унда асосан талабалар йиғилган. Хитойликлар шу гуруҳларга кириб, бизга қиз топиб беришни ва яхшигина пул ишлашни таклиф қилишади. Биз эса бундай ҳолатларни ёқламаймиз. Қаршимиз.

«Ўзим ўқиган лицейда хитой тили факультетини очмоқчимиз. Лекин…»
Мен аёлимга мусулмон оилаларда эркак киши ташқарида, аёл киши уйда деб тушунтирганман. «Йўқ! Уйда ўтиришни ёқтирмайман. Ишлайман» деб туриб олди. Нима иш қилмоқчилигини сўраганимда ўқитувчилик қилмоқчилигини айтди. Шундан сўнг жуда кўп ташкилот, вазирликларга мурожаат қилдик. Лекин ҳозирча бирор натижага эриша олмадик. Дарсликларимиз, китобларимиз бор. Ўзимизда маблағ ҳам бор. Ўқитувчилик улуғ касб. Агар факультет оча олсак, мен ҳам қайтиб келиб, дарс бераман. Факультет очишимизга ёрдам беришса яхши бўлар эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Хитойлик келин – 2»: Қалин пули, тўйдан кейинги ҳаёт ва ечимини кутаётган масала