22:39 / 19.01.2020
3 077

Тошкентдаги жамоат транспортига хусусий сектордан 11 та автобус жалб қилинди

Тошкентдаги жамоат транспортига хусусий сектордан 11 та автобус жалб қилинди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат»га тегишли 129 — «Авиасозлар шаҳарчаси»—«Юнусобод 17-мавзе» йўналиши «Алихан транс сервис» МЧЖ корхонасига бириктирилган.

Ушбу йўналишда корхонага тегишли Asia star русумли 11 та автобус аҳолига хизмат кўрсатади. Автобуслар «Евро—5» стандарти асосида ишлаб чиқарилган. Газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи транспорт воситаси 70 нафар йўловчига мўлжалланган ва қулайликлар эга. Жумладан, автобус кондиционер, ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб тушишига мўлжалланган йўлак — пандус, 5 та кузатув камераси, монитор, двигателда ёнғин чиқишига қарши ишловчи автоматик тизим билан жиҳозланган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати
Корхона фаолияти шаҳар йўналишида тўла ўрганилиб, бошқа йўналишларга ҳам хусусий секторлар жалб қилиниши кўзда тутилган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги жамоат транспортига хусусий сектордан 11 та автобус жалб қилинди