
Бугун, 21 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ижтимоий соҳага бюджет томонидан берилаётган маблағларнинг талон-торож қилинаётганига эътибор қаратди ва яна бир бор коррупцияга қарши кураш ҳақида гапирди.
«Ижтимоий соҳага бюджет тоонидан берилаётган маблағлар талон-торож қилинмоқда. Биз яқинда Иқтисодиёт университетидаги энг катта коррупционерни ишдан бўшатдик. Унинг ўрнига ўзим билган кишини қўйдим.
У ерда ўқитувчиларнинг 60 фоизи аттестациядан ўта олмади. 60 фоиз. Тасаввур қилинглар, кимлар болаларимизга дарс берган.
Иккинчи томони, 60 аттестациядан ўтмаган ўқитувчиларнинг ўрнига тайёр кадр борми-йўқми? Минг афсуски, йўқ.
Такрор айтаман, ҳурматли сенатор ва депутатлар, раҳбарлар, коррупцияни йўқ қилиб, ҳаммамиз қотган нон есак ҳам ўзимиз ўрнак бўлолсак, кескин ўзгариш бўлади.
Биз ўзимиз қўш-қўш қилиб яхши машиналар минсак, 4 қаватли уйлар қилиб юрсак ҳеч қачон мақсадларимизга етолмаймиз.
Биз раҳбарлар намуна бўлолсак ҳаммаси яхши бўлади», дея Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар