07:23 / 22.01.2020
4 047

Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига ҳамдардлик билдирди

Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига ҳамдардлик билдирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Томскдаги фожиа муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий ҳамдардлик билдирди.

Томск вилоятида фожиа содир бўлди. Ёнғин оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, ўн нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу уларнинг яқинлари учун катта мусибат. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик билдираман”, - дея ёзган Қодиров телеграм каналида.

2020 йил 21 январга ўтар кечаси Томск вилояти, Асино туманидаги бир қаватли ёғочдан ясалган қурилиш биноси ёниб кетган. Ёғочни қайта ишлаш корхонаси ишчилари яшаган ушбу бинода 11 кишининг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари, яна бир нафари эса россиялик аёл. Ҳалок бўлганларнинг шахслари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида яна икки нафар ўзбекистонлик жабрланган. Улар енгил жароҳат олган ва тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин қўйиб юборилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ушбу ҳодиса юзасидан Россия ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига ҳамдардлик билдирди