09:15 / 22.01.2020
5 164

Боғотлик тадбиркор иссиқхонада қулупнай етиштирмоқда

Боғотлик тадбиркор иссиқхонада қулупнай етиштирмоқда
Фото: Халқ сўзи
Хоразм вилоятининг Боғот туманида тадбиркорлар томонидан барпо этилаётган замонавий иссиқхоналар сони йилдан-йилга кўпайиб, ҳудуднинг экспорт улушида муҳим ўрин эгалламоқда.
Туманнинг Бешариқ қишлоғидаги “Гулшан” маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Неъматжон Бекниёзов иссиқхона фаолиятининг ноанъанавий йўналишини танлади.

Олтмиш сотих майдонни эгаллаган иссиқхонада гидропоник усулда қулупнай етиштиришни йўлга қўйди.
Мутахассисларнинг фикрларини ўрганиб, қулупнайнинг “Альбион” навини танладик, — дейди Неъматжон Бекниёзов. — Бу нав иссиқхонага мослиги, серҳосиллиги ва сифати билан ажралиб туради. Ҳар тупи бир ярим килогача мева беради. Узоқ вақт ҳосил бериши, меваларининг бир хил катталикда бўлиши туфайли харидоргирлиги билан ажралиб туради.

Тадбиркор яна бир гектарлик иссиқхонада помидор етиштиришни ҳам йўлга қўйди. Натижада янги иш ўринлари сони ўн еттитага етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боғотлик тадбиркор иссиқхонада қулупнай етиштирмоқда