18:00 / 22.01.2020
2 525

Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди иш бошлади

Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди иш бошлади
Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди иш бошлади. Бу янги фонд миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
«Сизларга мамнуният билан маълум қилмоқчимизки, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олинди ҳамда расман ўз иш фаолиятини бошлади.

Жамоат фондимизнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир.

Шунингдек, жамоат фонди миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журналистлар ва блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш жамоат фондининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Келгусида жамоат фонди ва унинг лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этасиз, деган умиддамиз», дейилади фонднинг телеграмдаги каналида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди иш бошлади