19:40 / 22.01.2020
3 361

Ҳукуматнинг янги таркибига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди

Ҳукуматнинг янги таркибига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди
Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар рўй беради. Транспорт вазирлигида Очилбой Раматов ўрнини бош вазирнинг собиқ ўринбосари Элёр Ғаниев эгаллайди, Маданият вазирлигида Бахтиёр Сайфуллаев ўрнини унинг ўринбосари бўлган Озодбек Назарбеков эгаллайди. Ҳукумат тузилмасида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозими жорий этилиб, бу лавозимга Азиз Абдуҳакимов тайинланади. Бунгача Туризмни ривожлантириш қўмитасига Абдулазиз Оққулов раҳбарлик қилаётганди.

Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги шаклланган парламент қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқишди.

Парламент қуйи палатасида қарор топган янги амалиёт асосида Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарида, сўнгра сиёсий партиялар фракциялари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди. Мажлисда Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодларнинг ҳар бири Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли аниқ кўрсаткичлар ва натижаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этишди.

Шундан сўнг савол-жавобларга ўтилди. Ҳукумат аъзолигига номзоди кўрсатилганлар парламент аъзолари томонидан кўтарилган долзарб масалалар ҳамда саволларга атрофлича жавоб қайтардилар. Улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг вазирликлар билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишини билдиришди.

Савол-жавоб ва қизғин муҳокамалардан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ҳукумат аъзолигига номзодларни лавозимига маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишди.

Ушбу Қарорга кўра:



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳукуматнинг янги таркибига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди