Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерацияси “Умид авто лизинг” компаниясига пўл тўлаб автомобил ола олмаган 60 нафар фуқарога ёрдам берди, деб ёзади Спутник нашри муассаса хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, риштонлик Х.Ўлмасов 2018 йилнинг 31 октябрь куни “Умид авто лизинг” МЧЖ билан шартнома имзолаб, НЕКСИЯ-3 русумли автомобилни лизингга сотиб олмоқчи бўлган. Шартнома имзолангач, мижоз олдиндан тўланадиган нақд 34750000 (ўттиз тўрт миллион етти юз эллик минг) сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган. Келишувга кўра, лизинг компанияси автомашинани 150 кун ичида олиб беришини айтган. Аммо айтилган муддатдан ўтиб ҳам мижозга машина берилмаган.
Фуқаро бир йил давомида компания ортидан сарсон бўлгач, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма тарзда мурожаат қилган. Жамият саъй-ҳаракатлари билан ”Умид авто лизинг” МЧЖ компанияси мижоз даъвогар бўлган бошланғич 34750000 сўмни унинг пластик картасига қайтариб берган.
Шунингдек, ушбу компания фаолияти ортидан қувалик М.Исмоилов ҳам сарсонгарчиликларга дуч келган. Фуқаро НЕКСИЯ-3 автомашинасини сотиб олиш учун “Умид авто лизинг” МЧЖ компанияси ҳисобига бошланғич 33758266 (ўттиз уч миллион етти юз эллик саккиз минг икки юз олтмиш олти) сўм тўловни амалга оширган.
Белгиланган вақтдан ўтиб ҳам ваъда қилинган автомашинани ололмагач, фуқаро компания устидан кўплаб жойларга шикоят қилган. Аммо биргина Фарғона шаҳар истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ёрдами билан “Умид авто лизинг” МЧЖ мижоз ўтказган бошланғич 33758266 сўм тўловни унинг картасига қайтарган.
Матбуот хизматининг маълумот беришича, Республика истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига “Умид авто лизинг” МЧЖ устидан 60 га яқин шикоят келиб тушиб, Федерация томонидан ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари яна юзлаб мижозлар ушбу компания ортидан сарсон бўлишмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда