
Тошкент шаҳрида 24 январь куни соат 12:00 атрофида Тожикистонда рўй берган ерости силкинишлари сезилди.
Зилзила Фарғонадан 128 км узоқликда юз берган.
Европа—Ўрта Ер денгизи сейсмология станциясининг дастлабки маълумотларига кўра, ер силкиниши Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Эпицентрда зилзила кучи 5,7 магнитудага тенг бўлган, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Ҳозирча Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила кучи неча баллга тенг бўлгани ҳақида маълумот йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар