13:30 / 24.01.2020
2 429

МИБ ходимига тан жарохати етказган зўравоннинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди

МИБ ходимига тан жарохати етказган зўравоннинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди
Маълумки, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш, коммунал соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш вазифаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилган.

Аммо, мазкур фаолиятда айрим фуқароларимиз ҳуқуқий маданиятсизлик оқибатида ножуя ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириб, пировардида ўзлари ва оила аъзолари жабр кўришмоқда.
Жумладан, Янгиобод туманида бўлган Баходир Хўжамуротовнинг ҳам Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларига тан жарохати етказиши оқибатида бугун озодлиги чекланган.

МИБ Янгиобод туман бўлими давлат ижрочиси фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг ЯТТ “Хўжамуротов Ғиёсжон Абдували ўғлининг” кредит таъминоти сифатида гаровда турган “Нексия” русумли автомашинасини Сирдарё вилояти, Ховос туманида яшовчи С.Муродовнинг хонадонида турганлигини аниқлаб, ушбу автомашинани туман бўлимига олиб келиш учун С.Муродов ва унинг онаси Г.Муродовалар билан бирга келаётганларида, Б.Хўжамуротов Янгиобод туман ҳудудидаги йўлда автомашинани тўхтатиб автомашинани хатлашга йўл қўймаслик мақсадида давлат ижрочисига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига боши билан уриб, энгашиб қолганида орқа қисмига пичоқ билан тан жароҳати етказади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг ҳукмига кўра, Баходир Хўжамуротов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ходимига тан жарохати етказган зўравоннинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди