14:47 / 24.01.2020
3 509

«Бу идоралар халқчил эмас» — Президент ички ишлар органлари ҳақида

«Бу идоралар халқчил эмас» — Президент ички ишлар органлари ҳақида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари суриб, ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан 4та муҳим омилга - қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқлигини таъкидлади. Президент нутқида ички ишлар органлари идоралари фаолияти танқид қилинди.

«Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш зарур. Биз ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

Бироқ, очиқ тан олиш керак, ушбу идоралар ҳали халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлангани йўқ. Тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ мезонлар белгиланмаган.

Шу сабабли, ислоҳотларни давом эттириб, ички ишлар идораларини, одамларимиз оғирини енгил қиладиган тузилмага айлантириш зарурлигини яна бир бор такрорлаш ўринли деб биламан. Бу масала янги парламент, хусусан, Сенат олдидаги беш йиллик вазифа бўлиб, бунинг учун барча ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш ва амалий чоралар кўриш лозим.

Ички ишлар органлари учун барча даражадаги раҳбарларнинг малакасини ошириш ва мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш зарур
», деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бу идоралар халқчил эмас» — Президент ички ишлар органлари ҳақида