18:14 / 27.01.2020
4 695

Андижонда поезд ва трактор тўқнашуви содир бўлди (видео)

Андижонда поезд ва трактор тўқнашуви содир бўлди (видео)
Андижон вилоятининг Андижон тумани Шўро қишлоғида 25 январь куни поезд ва трактор иштирокида авария юз берган, ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса шу йилнинг 25 январь куни соат 15:00 ларда Андижон тумани ҳудудидан ўтувчи Андижон—Шўро Қуруққайрағоч йўлининг 12 километрида содир бўлган.

Орол—Шўро йўналишида ҳаракатланиб келаётган Избоскан туманида яшовчи фуқаро С.С. бошқарувида бўлган трактор темирйўл кесишмасида Андижон-2—Тентаксой станциялари оралиғининг 14-километрида ҳаракатланиб келаётган Андижон туманида яшовчи I.Н. бошқарувидаги тепловоз билан тўқнашган.

Оқибатда трактор техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодисага тракторнинг узатмалар қутисида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда поезд ва трактор тўқнашуви содир бўлди (видео)