16:39 / 28.01.2020
3 764

Косонда мактаб директори пора олаётганида ушланди

Косонда мактаб директори пора олаётганида ушланди
Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги мактаблардан бирининг директори мактабга ишга қабул қилиш учун 800 доллар миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати га хабар берди.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Косон туманидаги 98-сонли мактаби директор Н.З. фуқаро Д.У.га ўрта-махсус маълумотли мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлатиб бериш ва уни ушбу мактабга лаборант вазифасига ишга қабул қилиш эвазига ундан 800 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. (2000 й.т. оилали) 2019 йилда туғилган қиз фарзанди Р.А.ни фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, фарзанди Р.А.нинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Косонда мактаб директори пора олаётганида ушланди