date
views 3 017

Экологлар илиқ қиш сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни айтишди

Экологлар илиқ қиш сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни айтишди
Қорсиз қиш, ҳар қандай об-ҳаво аномалияси каби қишда қор ёғиши одатий бўлган минтақалардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу ҳақда Финляндиянинг Аллергия ва Жанубий Карелия атроф-муҳит институти директори Киммо Сааринен айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Yle”.

Эколог бунга чивинларни мисол қилиб келтирди: улар қор эриган пайтда ҳосил бўлган кўлмакларда кўпайишади, бу дегани агар қишда қор ёғмаса, ҳашаротларнинг насл қолдириши қийин бўлади. Тўғри, бу саёҳат ва табиат қўйнида дам олишни янада қулай қилади. Аммо шу ўринда бутун экотизимга салбий таъсир кўрсатади — қушлар етарлича озиқ-овқатга эга бўлмай қолади.

Бундан ташқари, қишда содир бўлаётган ғайритабиий об-ҳаво, олимнинг сўзларига кўра, ёзда пишадиган меваларнинг ёмон ҳосилига олиб келиши мумкин экан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Экологлар илиқ қиш сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни айтишди