19:58 / 31.01.2020
5 664

Самарқандда қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди

Самарқандда қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида келинойисининг ўлимига сабаб бўлган эркак ушланди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Жорий йилнинг 31 январь куни Нарпай туманида яшовчи Р.М. билан акасининг турмуш ўртоғи У.П. ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Р.М. ошхона пичоғи билан қуролланиб, янгасининг яшаш уйига бориб, янгаси У.П.нинг бўйин соҳасига пичоқ санчиб, уни қасддан ўлдириб воқеа жойидан яширинган.

Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизматининг баёнот беришича, прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, хонадон кўчасидаги ариқ ичидан қонга ўхшаш доғлари билан ифлосланган пичоқ ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Шу куни туман прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган. Р.М. ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича Нарпай туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди