date
views 3 374

«Ўзбекистонда камбағаллик даражасини пасайтириш учун 700 миллион доллар ажратиш режалаштирилган»

«Ўзбекистонда камбағаллик даражасини пасайтириш учун 700 миллион доллар ажратиш режалаштирилган»
Сенат қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев сенаторларни одамларда ишбилармонлик руҳини ошириш учун улар билан тушунтириш ишларини олиб боришга чақирди.

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг илк йиғилишида қўмита раиси Бахтиёр Сайфуллаев Президент мурожаатномасида таъкидланган камбағалликни йўқотиш борасида мутасаддиларнинг вазифаси ҳақида гапирди.

«Президент ўз мурожаатномасида биринчи мартаа Ўзбекистонда 4-5 миллион аҳоли камбағал эканлигини айтди. Бунинг учун нима қилиш керак? Давлат раҳбари бу муаммога ечим ҳам таклиф этди.

Камбағаллик даражасини пасайтириш учун тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати, салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, янги иш ўринларни яратиш бўйича комлекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳамма ҳам тадбиркор бўлолмайди. Шундай вазиятда одамлар билан тизимли иш олиб бориш керак. Бу мақсадларни амалга ошириш учун 700 миллион доллар маблағ жалб этилиши кўзда тутилган», дейди Бахтиёр Сайфуллаев.

Сайфуллаевнинг қўшимча қилишича, одамлар билан индивидуал ишлайдиган бўлсак, шунда тадбиркорликни ўргатиб, уларнинг онгига сингдиришимиз мумкин. Сенаторлар одамларда ишбилармонлик руҳини ошириш учун улар билан тушунтириш ишларини олиб боришлари зарур.

«Сенаторлар «Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастури ижросини тўлиқ назоратга олиши шарт», дейди сенатор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистонда камбағаллик даражасини пасайтириш учун 700 миллион доллар ажратиш режалаштирилган»