
Жорий йил 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши хабар бермоқда.
Бугун, биринчи чартер авиарейсимиз (245 нафар зиёратчи) Тошкент-Мадина йўналишида ушбу муқаддас шаҳарга тўғридан-тўғри авиапарвоз асосида учиб кетди, дейилади хабарда.
Умра сафарига боришни хоҳловчилар ўзларининг доимий турар жойидаги маҳалла идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар