17:00 / 01.02.2020
4 109

Тунда ҳожатхонага чиқиб кўчада қолиб кетган Оқдарёдаги интернат ўқувчиси жонлантириш бўлимига ётқизилди

Тунда ҳожатхонага чиқиб кўчада қолиб кетган Оқдарёдаги интернат ўқувчиси жонлантириш бўлимига ётқизилди
Фото: Courtasy Photo
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 63-махсус мактаб-интернатида тунда ҳожатхонага чиқиб кўчада қолган интернатнинг 5-синф ўқувчиси совуқ уриши ташхиси билан жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди ва жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Zarnews’нинг хабар беришича, ҳолат Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги ва журналистлар томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, 23 январь куни тарбиячи Ш.Т. навбатчилиги вақтида эрталаб соат 6:00 ларда ташқарига чиққан. Шу вақтда тарбияланувчи С.И. ҳам унинг орқасидан ташқарига йўл олган. Бундан хабардор бўлмаган ҳолда тарбиячи Ш.Т. ўз иши билан машғул бўлган.

Шундан сўнг тарбияланувчи С.И. 30-40 дақиқа оралиғида ташқарида қолиб кетган. Шу вақт мобайнида тарбияланувчида талваса синдроми кузатилган. Муассаса директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари З.Фозилова тарбияланувчини ётоқхона биносига олиб кирган ва туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилган.

Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунига қадар тарбияланувчи С.И.га биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида оёғининг таг қисмига иссиқ сув солинган елим идиш (баклашка) қўйиб, иссиқ мато билан ўраган.

Эҳтиётсизлик оқибатида боланинг оёғининг таг қисми куйиб, пуфакча ҳосил бўлган. Шу сабабли ҳозирча оёққа тургани йўқ. Туман тиббиёт ходимлари боланинг умумий аҳволи яхши эканлиги, 1 ҳафта 10 кунда тузалиб, мактабга қайтиши мумкинлигини билдиришган.

Ушбу ҳолат бўйича ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун муассаса тарбиячиси Ш.Т. ва тунги энага О.Т. мактаб директорининг 25 январдаги буйруқлари билан ишдан олинган.

Ходимларга нисбатан етарлича эътиборда бўлмаганлиги сабабли муассасанинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Ф., бош тарбиячи Ҳ.А. ва тунги энага Г.Т.га нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Боланинг онаси билан ўтказилган суҳбатда С.И. 5 йилдан буён ушбу мактабда ўқиётганлигини, ушбу ҳолат тасодифан бўлганлигини, мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тунда ҳожатхонага чиқиб кўчада қолиб кетган Оқдарёдаги интернат ўқувчиси жонлантириш бўлимига ётқизилди