08:33 / 02.02.2020
8 550

Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди

Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди
Икки кун аввал Хитойдан келган талаба йигит коронавирус билан гумонланиб Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.
Исми очиқланмаслигини сўраган касалхона врачининг айтишича, иситма ва бош оғриқдан шикоят қилган бемор 1 феврал куни шифохонага мурожаат қилган.

Бемор бошқа касаллардан бўшатилган алоҳида палатага ётқизилган.
Касалхона врачи текширишда коронавирус аниқланмаганини айтмоқда.

Андижоннинг Жалақудуқ туманидан бўлган бемор икки кун аввал Хитойдан келгани, Тошкент аэропортида ҳеч ким уни текширувдан ўтказмаганини шифокорларга айтган. Бемор шифохонанинг 2-бўлимидаги алоҳида палатага олинган, барча шифокорларга маска тақиш буюрилган.

“Иситма 37,5, бошқа ҳеч нарса йўқ. На томоқда қизариш, на катарал белги, на йўтал, на кўз қизариши бор. Лекин, коронавирус эмас. Шунга қарамай бемор алоҳида палатага олинди”, - деди шифохонанинг бош врачи ёрдамчиси.

Манба: @bugunuz канали

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди