15:02 / 02.02.2020
3 253

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзиньпинга мамлакатда тарқалган коронавирус туфайли кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Жаноби Олийлари,
Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан касаллик тарқалишининг фожиали оқибатлари тўғрисидаги ташвишли хабарлар Ўзбекистон Республикасида алоҳида хавотир ва қайғу билан қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Хитой Халқ республикаси халқига чуқур ҳамдардлик билдираман, барча жабрланганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилайман.

Ушбу оғир дамларда Ўзбекистон халқи сизга елкадош бўлиб, хитойлик дўстларга чин дилдан қайғудош эканини алоҳида таъкидлашни истардим.

Сизнинг раҳбарлигингиз остида ушбу хавфли пандемияга қарши курашиш борасида кўрилаётган мардона саъй-ҳаракатлар ва самарали чора-тадбирларни юксак қадрлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу умумий хатарни бартараф этиш мақсадида зарур кўмак кўрсатишга интиламиз.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёр.

Яна бир бор чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, Сизнинг қатъий ҳаракатларингиз туфайли буюк хитой халқи ушбу қийинчиликларни тез фурсатда муносиб енгиб ўтишига ишонч билдираман
», — дейилади мактубда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди