17:03 / 02.02.2020
3 744

Бекободда «Исузу» автобуси ағдарилиб кетди (фото)

Бекободда «Исузу» автобуси ағдарилиб кетди (фото)
«2 февраль куни соат тахминан 12:00ларда Бекобод шаҳрида «Исузу» автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Шаҳарнинг Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойида содир бўлган автоҳалокатга автотранспорт воситасининг техник носозлиги, аниқроғи, автобус олд балонининг тормозланиб қолиши сабаб бўлган. Натижада «Бекобод шаҳар АТС» МЧЖга тегишли, давлат рақами 10 349 RAA бўлган автобус ўнг томонга ёнбошлаб қолган.

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган пайтда автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган. Улардан 2 нафари тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига юборилган.

Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланишда бўлган.


Автобус ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида ҳушёр ҳолатда бўлгани аниқланган», дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бекободда «Исузу» автобуси ағдарилиб кетди (фото)