Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси бўйича фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган Аҳмад Турсунбоев (Аҳмадбой) алданган одамларнинг пулларини қай тарзда қайтариши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Ҳамма нарса ҳисоб-китобли. Фуқаролар, Худо хоҳласа, пулларини олади. Насиб қилса, 12 минг жабрланган фуқароларнинг ҳаммасига пуллари қайтарилади. Улар пулларини пропорционал тартибда олади. 10 миллион сўм пул берган одамга 2 миллион сўм қайтарилади. Пропорционал, яъни 20 ёки 30 фоиздан. 30 фоиз бўлса, 3 миллион сўм олади. 20 фоиз бўлса, 2 миллион сўм. 100 миллион сўм берган одам 30 миллион, 20 фоиздан ҳисобланса, 20 миллион сўм олади. Фуқароларнинг пуллари шу тариқа пропорционал тарзда тақсимлаб берилади.
Кўпчилик ўзи қанча пул берганини билади, лекин суд ёки тергов жараёнига келган вақтида терговчига ростини айтмайди. «Қанча пул бергансиз?» деб сўралса, 3 минг доллар бўлса «4 минг ёки 5 минг доллар берганман» дейди. Аксарият одамлар ёлғон гувоҳлик бермоқда. Терговчи ёки судья уларнинг айтганига ишонмоқда. Айрим фуқаролар ростини гапиришса, мақсадга мувофиқ бўларди. Жараёнга келганда оғзига келган пулни айтиб, аниқ эслолмаслиги ҳақидаги важни келтирмоқда», — деган Аҳмад Турсунбоев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади
Тошкентда сохта “права” сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди