12:30 / 04.02.2020
3 805

ТИВ 3 нафар ўзбекистонлик коронавирусда гумонланиб касалхонага ётқизилганини тасдиқлади

ТИВ 3 нафар ўзбекистонлик коронавирусда гумонланиб касалхонага ётқизилганини тасдиқлади
Россиянинг Нижневартовск шаҳрида ўзбекистонлик уч фуқаро коронавирусда гумон қилиниб текширилгани хабар берилганди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус гумони билан касалхонага ётқизилгани тўғрисида ОАВ хабарини тасдиқлади.

Новосибирск-Тюмен авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланганидан сўнг ушбу рейснинг барча йўловчилари ҳамюртларимиз билан касалхоналарга жойлаштирилган. Бош консулхона юртдошларимиз жойлаштирилган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди.

«Шифокорлар берган маълумотга кўра Ўзбекистон фуқароларининг аҳволи қониқарли ва коронавирус симптомлари кузатилмаяпти. Уларнинг анализлари Тюмен ва Новосибирск тиббиёт муассасаларига юборилган, у ерда пухта ўрганилганидан сўнг тиббий хулоса берилади», —дейилади ТИВ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ 3 нафар ўзбекистонлик коронавирусда гумонланиб касалхонага ётқизилганини тасдиқлади