date
views 3 532

Ўз онаси томонидан таҳқирланган бола...

Ўз онаси томонидан таҳқирланган бола...
Фуқаро Ф.Ф. ўзининг 2014 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Ф.Ж.ни вояга етмаганлигини, ожиз аҳволдалигини била туриб, 2019 йил август ойининг бошларидан то 2019 йил 25 сентябрь кунига қадар даврда ўзининг яшаш манзилида танасининг турли қисмларига қўллари ва ўтмас жисмлар билан уриб, муттасил равишда дўппослаб келиб, ҳовлисига қамаб, турли йўллар билан қийнаган.

Кармана тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, вояга етмаган Ф.Ж.да:
  • бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, бош энса, юз, лунж, иккала елка, билак ва қўл кафти иккала болдир соҳаси юмшоқ тўқималарининг ва тери ости гематомалари сўрилиш босқичи;
  • бурун қирраси, ўнг қўл елка, тирсак бўғими, ўнг қўл кафт ташқи юзаси, чап қўл билак бўғими, тирсак, чап кўз пастки қовоқ, чап томон кўкрак қафаси 9-10-қовурғалар проекцияси;
  • чап томон думба, ўнг оёқ тизза, болдир, кафт, чап оёқ тизза, болдир соҳалардаги қонталашлар;
  • бош энса соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, шу соҳадаги шилинма, бош энса юқори қисмидаги, ўнг қўл ва ўнг оёқ кафт соҳаларидаги шилинма каби жароҳатлари билан соғлиғини бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Фуқаро Ф.Ф.га ушбу қилмишлари учун жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 110-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўз онаси томонидан таҳқирланган бола...