19:51 / 05.02.2020
2 710

Солиқ низолари судгача ҳал этилади

Солиқ низолари судгача ҳал этилади
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлайдиган солиқ тизими шакллантиришга алоҳида этибор қаратилмоқда. 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни, бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Янги тахрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ тизимида катта ўзгаришлар ва янгиликлар жорий этиляпти. Улардан бири солиқ низоларини судгача кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилмоқда. Хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида низоли вазиятлар юзага келганида солиқ низоларини судгача ҳал қилишни мажбурий ўтказиш белгиланди. Ўз ўрнида бу ривожланган мамлакатлардан келаётган инвесторларнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Сир эмаски, юртимизда бундай амалиёт тўлақонли шаклланмагани сабабли солиқ тўловчилар билан юзага келаётган аксарият низоли масалалар фақатгина судларда кўриб чиқилиб, солиқ тўловчилар томонидан ортиқча суд харажатларини (давлат божлари) сарфланишига сабаб бўлмоқда.

Аввало, солиқ низоси ҳақида қисқача тушунтириш бериб ўтсак. Бу солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келадиган солиқ солиш объектларини аниқлаш, солиқ солинадиган базани ҳисоблаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини ҳамда солиқ имтиёзларини қўллаш билан боғлиқ келишмовчиликлар.
Кези келганда айтиш керакки, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш” бўлими томонидан 2019 йилда 28 та солиқ низоларига оид ишлар кўриб чиқилган. Солиқ низоларининг умумий суммаси 97 243,4 млн.сўмдир.

Ушбу кўриб чиқилган солиқ низолари йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда, 9 та ҳолатда молия-хўжалик фаолиятини текшириш, 13 таси камерал назорати натижасида юборилган талабномалар, 4 та ҳолатда назорат тадбирлари ва 2 ҳолатда низоли масалалар юзасидан тушунтириш бериш бўйича низоларни ташкил этади. Шундан 21 та холат бўйича давлат солиқ хизмати органлари фойдасига, 7 ҳолатда эса солиқ тўловчилар фойдасига хулосалар чиқарилган.

Хулоса ўрнида, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш институтининг ривожланиши солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига ишончини кучайтириш ва солиқ низоларини кўриб чиқиш бўйича сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ низолари судгача ҳал этилади