23:56 / 05.02.2020
2 994

Халқ банки тизимдаги носозлик ҳақида вақтида хабар бермади: Фуқаролар норози бўлишди

Халқ банки тизимдаги носозлик ҳақида вақтида хабар бермади: Фуқаролар норози бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарорига асосан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг серверларида профилактика ишларини иш вақтидан ташқарида олиб бориш, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги носозликлар ҳақида Давлат хизматлари агентлигини хабардор қилиш, шунингдек, уларни зудлик билан тузатиш чораларини кўриш учун шахсий жавобгарлик юклатилган.

Шу муносабат билан Давлат хизматлари агентлиги томонидан профилактика тадбирларини иш вақтидан ташқарида олиб бориш ва бу ҳақда Агентликни ўз вақтида хабардор қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатувчи ташкилотлар бир неча марта расман огоҳлантирилган бўлса-да, АТ “Халқ банки”нинг ахборот тизимида юзага келган носозликлар ҳақида Агентлик хабардор қилинмади.

Оқибатда, тизимда носозликлар бўлган вақтда Давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилмади. Бу эса фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолатлар бўйича АТ “Халқ банки”нинг масъул ходими Агентлик томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маълумот тариқасида, жорий йилнинг январь ойида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 201 нафар айбдор ходимлари маъмурий ва 20 нафари интизомий жавобгарликка тортилди.

Манба: hudud24.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ банки тизимдаги носозлик ҳақида вақтида хабар бермади: Фуқаролар норози бўлишди